Катта хайр-эҳсон қилган сирли қаҳрамон “Ливерпуль” футболчиси эканлиги тахмин қилинмоқда
22 мар 2020 21:45
Янгиликлар
Катта хайр-эҳсон қилган сирли қаҳрамон “Ливерпуль” футболчиси эканлиги тахмин қилинмоқда
Бироқ, бир ҳолат алоҳида эътиборга лойиқ.
Исми сир қолишини хоҳлаган шотландиялик футболчи Глазгодаги ночорларга егулик етказиб берувчи 6та ташкилот (егулик банки)га катта миқдордаги маблағ ўтказиб берди.
Улардан бири, Glasgow NE Foodbank ушбу хайр-эҳсон туфайли 53.000 маҳаллий аҳолини озиқ-овқат билан таъминлай олди.
Егулик банки – муҳтожларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи хайрия ташкилотлари (Буюк Британия стандарт амалиёти). Ҳозирги кунда улар жиддий молиявий қийинчиликка дуч келмоқда. Хайрия қилинган маблағ эса уларга ёрдам берди.
The Times нашри яхшилик қилган футболчи “Ливерпуль” аъзоси Эндрю Робертсон эканлигини тахмин қилмоқда. Тўғри ҳимоячининг ўзи бу миш-мишларни тасдиқламади. Лекин, у хайрия ишларни кўп амалга оширади ва ҳеч қачон ўз номи келтирилишини истамаслиги айтилмоқда. Шу боис, сирли қаҳрамон катта эҳтимол билан айнан Робертсон бўлиб чиқади.
Фикрлар