
Бу маблағнинг йирик қисми "катта бешлик" мамлакат клубларига тўғри келади. Англия, Германия, Испания, Франция ва Италия жамоалари 2,75 млрд. доллар сарфлашди. Уларнинг орасида инглиз клублари етакчи - 1,167 млрд. доллар (бу 2015 йилнинг ёзига нисбатан 8% кўп). Кейинги ўринларни Германия (522 млн. доллар), Италия (444 млн. доллар), Испания (441 млн. доллар) ва Франция (173 млн. доллар) эгаллаб турибди.
"Катта бешлик" клубларининг трансфер ва ижараларга ажратган пуллари бутун дунё трансфер бозорида сарфланган маблағнинг 74%ни ташкил қилади.