
Даниэль Карвахаль Чемпионлар лигаси доирасидаги "Шальке"га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Шунга қарамасдан, ўтган ҳафтада чемпионат доирасидаги "Эльче"га қарши беллашувда майдонга тушганди. Кейинчалик эса Карвахаль якка-тартибда машғулотларни ўтказди. Ҳозирда футболчи "Вильярреал"га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр ҳолатда. Ҳимоячи жамоа билан умумий гуруҳда шуғулланмоқда.
Шунингдек, Сами Хедира, Хамес Родригез ва Серхио Рамос индивидуаль тарзда шуғулланишмоқда.