Карвахаль катта эҳтимол билан "Аталанта"га қарши ўйинда майдонга тушмайди
15 фев 2021 11:31
Янгиликлар
Карвахаль катта эҳтимол билан "Аталанта"га қарши ўйинда майдонга тушмайди
"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль "Валенсия" (2:0)га қарши ўйинда жароҳат олди.
Испаниялик ҳимоячи катта эҳтимол билан 24 февраль куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги "Аталанта"га қарши ўйинда майдонга тушмайди.
Эслатиб ўтамиз, Карвахаль яқиндагина жароҳатидан тузалганди. У февраль ойининг бошида жароҳат олган эди.
29 ёшли ҳимоячи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди. Футболчининг "Реал" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Қайд этиш керакки, Дани "қироллик клуби" тарбияланувчиси ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар