Каррагер: "Роналду МЮни кучсизлантирди"
06 окт 2021 23:53
Янгиликлар
Каррагер: "Роналду МЮни кучсизлантирди"
"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагернинг фикрига кўра, Криштиану Роналдунинг трансфери "Манчестер Юнайтед"нинг зарагига ишлайди.
"Улар жамоа эмас, қандайдир футболчилар гуруҳига айланиб қолди. Роналду эса муаммони тўғирлашдан кўра, уни чуқурлаштириб юборди. Мана нима учун МЮ АПЛнинг энг кучли жамоаси эмас. Бир сўз билан айтганда, Роналду МЮни кучсизлантирди.
"Манчестер Юнайтед" уйдаги сўнгги икки ўйинда беш очко йўқотди. Бу эса уларнинг беқарорлигидан далолат беради", - деди Каррагер.
Эслатиб ўтамиз, ёзда манкунианликлар Роналдуни 15 миллион евро эвазига қайтариб олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар