UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  9 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  2 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  15 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  7 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

Карпин Шомуродов ҳақида: "РПЛнинг гранд клубига ўтгандан кўра, ғарбга йўл олгани маъқул" Янгиликлар

Карпин Шомуродов ҳақида: "РПЛнинг гранд клубига ўтгандан кўра, ғарбга йўл олгани маъқул"

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин жамоа форварди Элдор Шомуродовнинг жамоадан кетиши мумкинлигига изоҳ берди.

- Ҳозир матбуотнинг бор эътибори Шомуродовда. Унинг бундан боши айланиб кетмаяптими?

- Бугун бундай бўлиши керак эмас. Элдор - жуда камтар, ақлли, мулоҳазали ва адекват йигит. У ҳозир нима бўлаётганини тўғри тушуна олади.


- Яқинда унга ЦСКА клуби қизиқиш билдиргани ростми?

- Бу савол менга берилиши керак эмас. Ким билан ким алоқага чиққан бунисини билмайман, умуман бу ҳақда ҳеч нарса билмайман.


- Сиз унинг фикрига, яъни Россия грандига эмас, Европага кетмоқчи эканлигига қандай қарайсиз?

- Умуман олганда унинг фикрига қўшиламан. Мен унинг "Ростов"да ўйнашини хоҳлардим. Кейинчалик унга шундай таклиф тушса, РПЛнинг номдор клубларидан кўра, ғарбга кетгани яхшироқ. Албатта, Европа грандларида ўйнаш осон иш эмас. Бошида оддийроқ жамоада ўйнаб туриб, кейинчалик юқорига интилиши мумкин, - дейди Карпин.


Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов РПЛнинг ортда қолган 5та турида 4та гол урган ҳолда Артём Дзюба ("Зенит") ва Александр Соболев ("Крилья Советов") билан биргаликда тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда.

Рейтинг: +145   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика