"Карнавал Кубоги". "Наполи" "Пахтакор" ёшларини мағлуб этди

3 фев 2015, 01:28
Италиянинг Виарежжио шаҳарчасида бўлиб ўтаётган "Карнавал Кубоги"да "Пахтакор" ёшлари ўзларининг дастлабки учрашувларини ўтказишди.

Италиянинг номдор жамоаси ҳисобланмиш "Наполи" ёшлари билан ўтказилган илк ўйинда "шерлар" 3:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

"Пахткор" ёшларининг ягона голига Нуриллаев 11-метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб муаллифлик қилган.


1-тур, 2 февраль.

"Наполи" - "Пахтакор" 3:1

"Узиэлли" стадиони.

Голлар: Персано (8), Кикирелло (11), Презиосо (15), Нуриллаев (62-пенальтидан).



Манба: championat.asia