UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  17 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  12 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Карлуш Кейруш: "Эртага гуруҳимизданги энг яхши жамоага қарши ўйнаймиз" Янгиликлар

Карлуш Кейруш: "Эртага гуруҳимизданги энг яхши жамоага қарши ўйнаймиз"

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Карлуш Кейруш иштирок этди.

Унга жамоа футболчиси Масъуд Шожаи ҳамроҳлик қилди.

"Ўзбекистон мамлакатига, ЎФФга, ўзбек журналистларига миннатдорчилигимни билдираман. Тошкентга учинчи марта Эрон устози сифатида келдим. Бундан жуда хурсандман. Эртага гуруҳимизданги энг яхши жамоага қарши ўйнаймиз. Сабаби Ўзбекистон дастлабки 2 турдан олдин гуруҳ пешқдами бўлиб турибди. Биздан кутаётган яхши натижани Эронга олиб боришга ҳаракат қиламиз", - дейди Кейруш.

"Албатта бош мураббий айтиб ўтганидек гуруҳдаги энг яхши жамоага қарши майдонга тушамиз. Бу жамоа доим кучли бўлиб келган. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Уйга ижобий натижа билан қайтишга умид қиламиз", - дейди Шожаи.


- Дежага ва Жаҳонбаш жароҳатлари туфайли эртага майдонга туша олишмаса бу Эрон учун қанчалик катта йўқотиш бўлади?

- Жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми. Терма жамоада Дежага, Жаҳонбахш ёки Шожаидан кучлироқ юлдуз бор. Бу юлдузнинг номи - жамоа. Эртага бу икки футболчи майдонга тушишга тайёр, бу Эрон яхши хабар. Бу икки футболчининг майдонга тушиши эса Ўзбекистон учун ёмон хабар.

- Терма жамоа ўзаги барибир 15-16 нафар футболчидан иборат бўлади. Сиз кимларга ишонаяпсиз?

- Бугунги кунда Эронда футболчилар борасида муаммо йўқ. Терма жамоа йилдан йилга ўсиб бормоқда. Мен термага келганимда бир нафар футболчи Европа клубларида ўйнарди. Ҳозир эса 11 нафар футболчимиз Европа қитъасида ўйнамоқда.

- Эртага австралиялик ҳакам Бенжамин Уильямс ишлайди. Бунга муносабатингиз қандай?
- Албатта бу футбол. Унда барча хато қилади, мураббий ҳам, футболчилар ҳам, ҳакамлар ҳам хато қилади. Ҳозирги замонавий футболда тўртта жамоа бор: мезбон, меҳмон, ҳакамлар ва комиссарлар жамоаси. Эртага мана шу тўртта жамоа ўз ишини тўғри бажаришади деб умид қиламан. ФИФАнинг ҳалол ўйин байроғи остида майдонга тушаяпмизми шунга мос тарзда ўйнашимиз керак.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика