

"Қизиқ гуруҳ бўлди. Лекин, рақибларимиз орасида ПСЖ ажралиб турибди. Собиқ жамоамга қарши ўйнаш қизиқ бўлади. Бу ерда уч хил рақиб бор. Уларга қарши бўладиган хеч қайси ўйин осон бўлмайди", - дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар Европа чемпионлар лигасида ПСЖ, "Андерлехт" ва "Селтик" жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олишди.


