Карло Анчелотти: «Роналдо тўртинчи "Олтин тўп" ҳақида бош қотирмоқда»

14 янв 2015, 22:05
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелоттининг фикрича, шахсий совринлар Роналдога қўшимча куч бағишлаётган экан.
"Роналдо "Олтин тўп"ни қўлга киритганидан кейин тўхтаб қолмоқчи эмас. Криштиано ўз ютуғини нишонламади. Биз ҳаммамиз у билан фақат суратга тушдик. Шахсий совринлар Роналдони янада кучига-куч қўшмоқда. Бу совринлар унинг мотивациясини кучайтирмоқда. Роналдо энди тўртинчи "Олтин тўп" ҳақида бош қотирмоқда", - дейди Карло Анчелотти.

Манба: sports.ru