Карло Анчелотти: "Менимча жамоа ўйини муҳлисларга ёқди"
		
		17 сен 2014 08:34
        Янгиликлар	
	 
				 
				Карло Анчелотти: "Менимча жамоа ўйини муҳлисларга ёқди"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар Лигаси доирасида "Базел" тор-мор этилгандан сўнг (5:1), ўзфикрлари билан ўртоқлашди.
			"Биз учун осон учрашув бўлди. Дастлабки 30 дақиқада биз юқори темпда ҳаракат қилдик ва эрта прессинг қўлладик, тезкор ҳужумларни амалга оширдик. Бир нечта гол уриб олгач, ўйин тизгинини ушлаб турдик.
Ўйлайманки, муҳлисларга ўйинимиз ёқди. Жамоа чиройли ўйин кўрсатди ва йирик ғалабага эришди. Мен томошабинлар ҳуштак чалганини эшитмайман, лекин улар "Қандай қилиб сизларни яхши кўрмаслик мумкин", дея қўшиқ куйласа, албатта эшитаман. Барчамиз яхши нарсаларга эътибор беришимиз ва вазиятнинг яхши тарафини қидиришимиз зарур. 
Албатта, биз ҳали барча муаммоларни ҳал этмадик. Лекин жамоанинг ўйинга бўлган муносабати мени хурсанд этди", – таъкидлади Анчелотти.
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
                    Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар