Карло Анчелотти: «Мени юмшоқ мураббий деб аташлари ёқмайди, негаки бу ёлғон»
14 мар 2015 22:36
Янгиликлар
Карло Анчелотти: «Мени юмшоқ мураббий деб аташлари ёқмайди, негаки бу ёлғон»
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ўз футболчиларига нисбатан юмшоқлик билан муносабатда бўлишини рад этди.
"Футболчилар билан яхши муносабатда бўлиш бу жуда муҳим. Мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабат хаттоки клуб президенти билан бўлган муносабатдан ҳам яхшироқ бўлиши муҳимроқ. Кимдир бу футболчи ва мураббий ўртасидаги муносабатларни дўстлик деб атайди. Мен эса буни ўзаро ҳурмат деган бўлардим. Мен ҳам масалан футболчилар билан ҳазиллашиб, кулишиб олишим мумкин. Бу менга ҳам ёқади. Ўқимишли инсонлар қачон жиддий бўлиш кераклигини яхши билишади. Мени жуда юмшоқ мураббий деб аташлари ёқмайди. Чунки бу ёлғон", - дейди Карло Анчелотти.
Фикрлар