UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Кападзе ва Ҳакимовни иккинчи даврада “Нефтчи”да кўрамиз...ми? Янгиликлар

Кападзе ва Ҳакимовни иккинчи даврада “Нефтчи”да кўрамиз...ми?

Мухлислар орасида Темур Кападзе ва Темур Ҳакимовни иккинчи даврада “Нефтчи” таркибига келиб қўшилиши борасида гап-сўзлар урчий бошлади.
Бунга фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов “Олмалиқ” билан ўйиндан сўнг ўз муносабатини билдириб ўтди.

- Албатта танаффус вақтида айрим чизиқларни кучайтириш учун кўз остимизга олиб қўйган ўйинчилар йўқ эмас. Лекин ҳозирча уларнинг номини айтиш шарт эмас. Кападзе ва Ҳакимов номлари эса очиғи бизнинг режамизда йўқ эди. Лекин уларнинг иккисини ҳам агарда имкони бўлса, жамоамда кўриш истардим. Чунки Темурлар ўйинчи эмас, улар профессионал футболчидир. Улар ўйнашни билади. Тажрибали Темур Кападзе айни дамда “Локомотив” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бир нарсани тўғри тушуниш лозим, бугунги кунда “Нефтчи” билан “темирйўлчилар”нинг шароити анчагина фарқ қилади. Истайсизми йўқми, ёш ўтган сари ҳар қандай футболчи келажакни таъминлаб олиши учун ишлайди.

- Иқтидорли футболчи Темур Ҳакимовга келадиган бўлсак, унинг имкониятларини яхши биламиз. “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчиси. Кубок баҳсида “Оқ-тепа” билан ўйнаганимизда ушбу футболчи бизда илиқ таассурот қолдирди. Лекин бу унинг иккинчи даврада жамоамизга келади дегани эмас. Қолаверса Ҳакимовни айни дамда “Оқ-тепа” билан амалда шартномаси бор.

- Ўзимга қолса, Темурларнинг ҳар иккисини ҳам “Нефтчи”да кўришни хоҳлардим. Чунки улар бизга ёрдам бера оладиган футболчилардир – дейди Мурод Исмоилов.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика