Канселунинг агенти Мендеш "Сити"дан ўйинчини "Барселона"га 20 млн еврога сотишни сўрамоқчи
17 мар 2024 15:16
Янгиликлар
Канселунинг агенти Мендеш "Сити"дан ўйинчини "Барселона"га 20 млн еврога сотишни сўрамоқчи
"Манчестер Сити"дан "Барселона"да ижара асосида ўйнаётган 29 ёшли ҳимоячи Жоау Канселунинг агенти Жорже Мендеш ёзда "шаҳарликлар" раҳбарияти билан ўз мижозини "кўк-анорранглилар" учун мос шартлар эвазига Каталония клубига сотиш бўйича учрашув ўтказмоқчи.
Мендеш "Манчестер Сити"нинг Канселуни 20 млн еврога қўйиб юборишига эришмоқчи, сабаби "Барселона" ҳозирги иқтисодий вазиятда бундан кўп тўлай олмайди. Шунингдек, португалиялик ҳимоячининг ижарасини узайтириш варианти ҳам кўриб чиқилади.
Қайд этилишича, Канселунинг ўзи ҳар қандай ҳолатда ҳам "Барселона"да қолишни хоҳламоқда.
Португал жорий мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди. Унинг инглиз клуби билан битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар