UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  5 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  1 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  160 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Канселунинг агенти Мендеш "Сити"дан ўйинчини "Барселона"га 20 млн еврога сотишни сўрамоқчи Янгиликлар

Канселунинг агенти Мендеш "Сити"дан ўйинчини "Барселона"га 20 млн еврога сотишни сўрамоқчи

"Манчестер Сити"дан "Барселона"да ижара асосида ўйнаётган 29 ёшли ҳимоячи Жоау Канселунинг агенти Жорже Мендеш ёзда "шаҳарликлар" раҳбарияти билан ўз мижозини "кўк-анорранглилар" учун мос шартлар эвазига Каталония клубига сотиш бўйича учрашув ўтказмоқчи.

Мендеш "Манчестер Сити"нинг Канселуни 20 млн еврога қўйиб юборишига эришмоқчи, сабаби "Барселона" ҳозирги иқтисодий вазиятда бундан кўп тўлай олмайди. Шунингдек, португалиялик ҳимоячининг ижарасини узайтириш варианти ҳам кўриб чиқилади.

Қайд этилишича, Канселунинг ўзи ҳар қандай ҳолатда ҳам "Барселона"да қолишни хоҳламоқда.

Португал жорий мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди. Унинг инглиз клуби билан битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика