UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  0 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  5 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  17 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   12 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0

«Камолот» кубоги финал босқичига қуръа ташланди Янгиликлар

«Камолот» кубоги финал босқичига қуръа ташланди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида 12 май, душанба куни «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ўтказилаётган «Камолот» кубоги мусобақасининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Учинчи маротаба ташкил этилаётган мусобақанинг 2014 йилги финал босқичига жами саккиз – Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг спорт клуби (ЎзДЖТИ СК), Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ), Гулистон Давлат университети (ГулДУ), Тошкент Темирйўл муҳандислари институти (ТошТЙМИ), Тошкент Молия институти (ТМИ), Фарғона давлат университети (ФарДУ), Бухоро Давлат тиббиёт институти (БухДТИ) ва Нукус Давлат педагогика институти (НДПИ) жамоалари йўлланма олишди.

Мусобақа финал босқичи 13-17 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Хусусан, гуруҳ босқичи, ярим финал ва 3-ўрин учун учрашувлари «Чилонзор» стадионида ўтказилса, финал учрашувига «Пахтакор» марказий стадиони мезбонлик қилади.

Қуръа натижаларига кўра, финал босқичи «А» гуруҳидан ЎзДЖТИ СК, ЎзМУ, ФарДУ ва ТМИ жамоалари, «В» гуруҳидан эса ГулДУ, ТошТЙМИ, НДПИ ва БухДТИ жамоалари ўрин олишди.

«Камолот» кубоги финал босқичи тақвими
13 май, сешанба

9:30. ЎзДЖТИ СК – ТМИ
11:00. ЎзМУ – ФарДУ
12:30. ГулДУ – БухДТИ
14:00. ТошТЙМИ – НДПИ

14 май, чоршанба
9:30. ГулДУ - НДПИ
11:00. ТошТЙМИ - БухДТИ
12:30. ЎзДЖТИ СК - ФарДУ
14:00. ЎзМУ - ТМИ

15 май, пайшанба
9:30. ЎзДЖТИ СК – ЎзМУ
11:00. ФарДУ - ТМИ
12:30. ГулДУ - ТошТЙМИ
14:00. НДПИ – БухДТИ

Ярим финал учрашувлари
16 май, жума

9:30. «А» гуруҳи ғолиби – «В» гуруҳи 2-жамоаси
11:00. «В» гуруҳи ғолиби – «А» гуруҳи 2-жамоаси

3-ўрин учун учрашув
17 май, шанба
10:00да бошланади.

ФИНАЛ
17 май, шанба
17:30да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика