UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  2 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  1 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  23 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  78 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  47 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11

Камолиддин Тожиев: "Захирадагилар борасида етишмовчилик бор" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Захирадагилар борасида етишмовчилик бор"

2 апрель куни Ўзбекистон Суперлигаси доирасида ўтказилган "Пахтакор" — "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг бекободликлар ҳимоячиси Камолиддин Тожиев ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида фикрингиз...

— Ўйинни барчангиз кўрдингиз, яхши баҳс бўлди. Бизнинг олдимизга 2-3 зонада "Пахтакор" футболчиларини кутиб олиш вазифаси қўйилганди. Шунингдек, уларга камроқ бўш жой қолдириш керак эди. Бунга эса бироз кучимиз етмай қолди. "Пахтакор" барибир кучли жамоа. Барча футболчилари жуда кучли. Қўлимиздан келганича ўйнадик. 

Учрашув давомида футболчилар томонидан ҳам, мураббий томонидан ҳам эътирозлар бўлди. Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

— Ҳакам ҳақида гапириш нотўғри бўлади. Уларнинг ҳам назоратчилари бор. Ўзлари кўриб, хулоса қилишсин. 

"Металлург"да 1-турдан сўнг мураббий алмашди. Aйни вақтда жамоада ички ҳолат қандай?

— Ички муҳит яхши. Жасур Aбдураимов барча билан 8-10 кун ичида гаплашиб олиб, машғулотлар ўтказди. Бироз захирадагилар борасида етишмовчилик бор. Насиб қилса, 2-даврада анча яхши бўлади. 

Оғабек Самисов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика