UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  3 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  8 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  42 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10

Камолиддин Тожиев: "ОЧЛда ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этиш хавфли. "Ал-Райян" энг жиддий рақибимиз" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "ОЧЛда ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этиш хавфли. "Ал-Райян" энг жиддий рақибимиз"

Осиё Элит Чемпионлар лигаси 4-тур доирасида ўтказиладиган "Пахтакор" - "Ал-Райян" учрашувидан олдин "шерлар" вакиллари матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Эртага жуда қизиқарли ўйин кутиб турибди. Бундан аввалги рақибларимиздан энг кучлиси "Ал-Райян" бўлади деб ўйлайман. Эртага мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишни мақсад қилганмиз", - деди Камолиддин Тожиев.

"Эртанги учрашувда боримизни бериб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Рақибимиз анча жиддий", - деди Абдурауф Бўриев.

- "Ал-Райян"ни ҳозирги кунда қадар тўқнаш келган энг кучли рақибимиз деб айтиб ўтдингиз. Бундай хулосага келишингизга нима сабаб бўлди? Масалан, "Ал-Райян" мусобақа жадвалида энг қуйи поғонада ва барча учрашувларда мағлуб бўлди. Масалан, Қатар жамоасини "Персеполис"дан ҳам кучли деб ўйлайсизми?

- Ҳа. "Ал-Райян"нинг ҳужум чизиғи тажрибали ва кучли. Уларга яримта вазият ҳам етарли бўлиши мумкин. Шу сабабли, мен эртанги рақибимизни ортда қолган учрашувлардаги рақиблардан жиддийроқ деб ҳисоблайман. 

- Икки мавсумдан буён "Пахтакор" ўз уй учрашувларини ўзининг стадионида ўтказаётгани йўқ. Бу жамоа учун муаммо туғдирмайдими? Бундай ҳолат кетма-кет иккинчи мавсумда такрорланаётгани ғалати.

- Йўқ. Биз ўз ватанимизда ўйнаяпмиз-ку. Ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаётганимиз энг муҳими. Стадионнинг катта аҳамияти йўқ, муҳими биз Ўзбекистонда ўйнаяпмиз.


Абдурауф Бўриевга

- Кичик жароҳатдан сўнг яна майдонга қайтдингиз. Мавсум охирлаб қолган вақтида яна майдонга қайтиш қийин эмасми? Устига-устак, халқаро майдондаги рақибларнинг даражаси анча жиддий.

- Жароҳатдан тикланиш учун кўп вақт кетгани йўқ. Тахминан 10 кун машғулотларда иштирок этмадим, холос. Дастлабки учрашувларда бироз ноқулайлик сезилди ва жисмоний жиҳатдан қийинчиликлар бўлди. Ҳозир барчаси яхши. Тўғри, ОЧЛда рақиблар даражаси анча юқорироқ бўлади, аммо мен Олимпия терма жамоаси таркибида халқаро майдонда етарлича тажриба орттирдим деб ўйлайман.

Абдурауф Бўриевга

- "Пахтакор" жамоаси мавсумни муваффақиятсиз ўтказмоқда. Чемпионлик бой берилди ва Кубок мусобақасидаги иштирок эрта якунланди. Барча совринлар бой берилганидан сўнг жамоанинг кайфияти қандай?

- Кайфият аъло. Кубокда биз ярим финалга қадар етиб бордик ва бу унчалик ёмон натижа деб ўйламайман. Суперлигада чемпионликни бой берган бўлишимиз мумкин, аммо олдимизда Осиё чемпионлар лигаси бор. Ушбу мусобақада максимал яхши натижа қайд этишга интиламиз.


- "Пахтакор" Эрон ва Ироққа қилган сафарларида асосан иккинчи рақам бўлиб ўйнади. "Ал-Шорта" бош мураббийи ҳам "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг биз ғалабага яқинроқ эдик. Биз кўпроқ вазиятлар яратдик, деб айтиб ўтди. Эртага жамоа ўз уйида ва мухлислар қаршисида ўйнайди. Эртанги учрашувда ҳам "Пахтакор" эҳтиёткорлик билан ўйнайдими ёки мезбон бўлганингиз учун ҳужумкор футбол кўришимиз мумкинми?

- Чемпионлар лигасида рақибга очиқ футбол таклиф қилиш жуда хавфли. Рақибимиз жиддий эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтдим. Уларга қаршилик кўрсатиш осон кечмайди, аммо биз эртага энг яхши ўйинимизни намойиш этишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика