UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (онлайн натижа)  15 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  6 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Камолиддин Тожиев: "ОЧЛда ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этиш хавфли. "Ал-Райян" энг жиддий рақибимиз" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "ОЧЛда ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этиш хавфли. "Ал-Райян" энг жиддий рақибимиз"

Осиё Элит Чемпионлар лигаси 4-тур доирасида ўтказиладиган "Пахтакор" - "Ал-Райян" учрашувидан олдин "шерлар" вакиллари матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Эртага жуда қизиқарли ўйин кутиб турибди. Бундан аввалги рақибларимиздан энг кучлиси "Ал-Райян" бўлади деб ўйлайман. Эртага мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишни мақсад қилганмиз", - деди Камолиддин Тожиев.

"Эртанги учрашувда боримизни бериб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Рақибимиз анча жиддий", - деди Абдурауф Бўриев.

- "Ал-Райян"ни ҳозирги кунда қадар тўқнаш келган энг кучли рақибимиз деб айтиб ўтдингиз. Бундай хулосага келишингизга нима сабаб бўлди? Масалан, "Ал-Райян" мусобақа жадвалида энг қуйи поғонада ва барча учрашувларда мағлуб бўлди. Масалан, Қатар жамоасини "Персеполис"дан ҳам кучли деб ўйлайсизми?

- Ҳа. "Ал-Райян"нинг ҳужум чизиғи тажрибали ва кучли. Уларга яримта вазият ҳам етарли бўлиши мумкин. Шу сабабли, мен эртанги рақибимизни ортда қолган учрашувлардаги рақиблардан жиддийроқ деб ҳисоблайман. 

- Икки мавсумдан буён "Пахтакор" ўз уй учрашувларини ўзининг стадионида ўтказаётгани йўқ. Бу жамоа учун муаммо туғдирмайдими? Бундай ҳолат кетма-кет иккинчи мавсумда такрорланаётгани ғалати.

- Йўқ. Биз ўз ватанимизда ўйнаяпмиз-ку. Ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаётганимиз энг муҳими. Стадионнинг катта аҳамияти йўқ, муҳими биз Ўзбекистонда ўйнаяпмиз.


Абдурауф Бўриевга

- Кичик жароҳатдан сўнг яна майдонга қайтдингиз. Мавсум охирлаб қолган вақтида яна майдонга қайтиш қийин эмасми? Устига-устак, халқаро майдондаги рақибларнинг даражаси анча жиддий.

- Жароҳатдан тикланиш учун кўп вақт кетгани йўқ. Тахминан 10 кун машғулотларда иштирок этмадим, холос. Дастлабки учрашувларда бироз ноқулайлик сезилди ва жисмоний жиҳатдан қийинчиликлар бўлди. Ҳозир барчаси яхши. Тўғри, ОЧЛда рақиблар даражаси анча юқорироқ бўлади, аммо мен Олимпия терма жамоаси таркибида халқаро майдонда етарлича тажриба орттирдим деб ўйлайман.

Абдурауф Бўриевга

- "Пахтакор" жамоаси мавсумни муваффақиятсиз ўтказмоқда. Чемпионлик бой берилди ва Кубок мусобақасидаги иштирок эрта якунланди. Барча совринлар бой берилганидан сўнг жамоанинг кайфияти қандай?

- Кайфият аъло. Кубокда биз ярим финалга қадар етиб бордик ва бу унчалик ёмон натижа деб ўйламайман. Суперлигада чемпионликни бой берган бўлишимиз мумкин, аммо олдимизда Осиё чемпионлар лигаси бор. Ушбу мусобақада максимал яхши натижа қайд этишга интиламиз.


- "Пахтакор" Эрон ва Ироққа қилган сафарларида асосан иккинчи рақам бўлиб ўйнади. "Ал-Шорта" бош мураббийи ҳам "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг биз ғалабага яқинроқ эдик. Биз кўпроқ вазиятлар яратдик, деб айтиб ўтди. Эртага жамоа ўз уйида ва мухлислар қаршисида ўйнайди. Эртанги учрашувда ҳам "Пахтакор" эҳтиёткорлик билан ўйнайдими ёки мезбон бўлганингиз учун ҳужумкор футбол кўришимиз мумкинми?

- Чемпионлар лигасида рақибга очиқ футбол таклиф қилиш жуда хавфли. Рақибимиз жиддий эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтдим. Уларга қаршилик кўрсатиш осон кечмайди, аммо биз эртага энг яхши ўйинимизни намойиш этишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика