UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  2 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  1 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8

Камо Газаров: "Ишонтириб айтаманки, тез орада “Динамо”нинг ўйини ўзгаради" Янгиликлар

Камо Газаров: "Ишонтириб айтаманки, тез орада “Динамо”нинг ўйини ўзгаради"

Учрашувни йирик ҳисобда ютқазган бўлишига қарамасдан “Динамо” жамоаси мураббийи Камо Газаров журналистларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди:
Аввалги учрашувни ўз уйимизда йирик ҳисобда бой берганимизнинг асорати бугунги ўйинда ҳам сезилиб турди. Гарчи ўйиндан олдин жамоа ўйинчилари йиғилиб, фикрни бир жойга қўйган ҳолда ўйнашни ният қилишган бўлишса-да, яратилган имкониятлардан фойдаланиш жараёнларида руҳиятнинг пастлиги халақит берди. Биз Бекободга очко илинжида ташриф буюргандик. Камида дуранг, бўлмаса ғалаба қозонишни истагандик. Дастлабки дақиқаларда ташаббусни қўлга олганимизда ниятимиз амалга ошадигандек кўринганди. Бироқ “Металлург”нинг тажрибали ўйин тизгинини дарҳол қўлга олишди ва бизнинг ниятларимизни пучга чиқаришди. Биринчи гол футболчиларимиз руҳиятини тамомила синдирди, дейишим мумкин.

 Жамоамиз тез орада бошқача ўйин кўрсатишини ишонч билан айта оламан. Биз кучлилар сафидаги мавқеимизни сақлаб қолишимизга ишонаман. Потенциал имкониятларимиз юқори. Жароҳатланган футболчиларимиз сафга қайтишсин, кўрасиз. Қолаверса, асосий таркибнинг қатор ўйинчилари давралар оралиғида тиббий кўрикдан ўта олишмади. Уларнинг ҳам сафга қайтишини кутаяпмиз. Хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ уйимизда, биз қолган ўйинларда ҳам фақат ғалаба иштиёқида ўйнаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика