Камерунлик ярим ҳимоячи “Осасуна” билан шартнома имзолади
07 фев 2017 00:05
Янгиликлар
Камерунлик ярим ҳимоячи “Осасуна” билан шартнома имзолади
Камерунлик ярим ҳимоячи Рауль Лоэ Испаниянинг “Осасуна” жамоасига қайтди.
28 ёшли футболчи шу кунгача Қатар чемпионатида ўйнаётган эди. Лоэ “Осасуна”га озод агент мақомида келиб қўшилди. Футболчи мавсум сўнггига қадар испан клуби билан шартнома имзолади.
Лоэ учун “Осасуна” бегона эмас. Камерунлик футболчи 2011 йилдан то 2015 йилга қадар айнан ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган эди. Ҳозирда “Осасуна” Ла лигада 19-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар