UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Жозе Моуринью "Манчестер Юнайтед"нинг натижаларидан мамнун Янгиликлар

Жозе Моуринью "Манчестер Юнайтед"нинг натижаларидан мамнун

Теглар :  Жозе Моуринью
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью тўрт бор 1:0 ҳисобида ютқазгандан кўра бир марта 4:0 ютқазган маъқул эканини таъкидлади.


- "Манчестер Юнайтед" охирги 7та ўйиндан фақатгина биттасида мағлубиятга учради. Тўрт маротаба 1:0 ҳисобида ютқазгандан кўра бир марта 4:0га мағлуб бўлган афзал.
Чунки бу ҳолатда сиз 12 очкони бой берасиз. Иккинчи ҳолатда эса фақатгина 3 очкодан қуруқ қоласиз. Бу эса жуда ёмон эмас.

"Сток Сити" билан бўлган ўйинни олайлик, ҳа биз ўшанда дуранг ўйнадик. Аммо ўйин жиҳатидан сўнгги пайтлардаги энг яхши футболимизни кўрсатдик. Бир қанча вазиятлар яратдик. Биз ўша баҳсда осонлик билан 4-5та гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Жамоамиз қайтадан оёққа туриш жараёнини бошдан ўтказмоқда. Тўғри тушунинглар, битта трансфер бозори орқали бутун муаммони ечимини топиш мушкул. Ёки 3-4 ой ичида муаммо ҳал этилиб қолмайди.
Ҳозир бизнинг диққат-эътиборимиз "Бёрнли"га қарши бўлажак ўйинга қаратилган. Бу тўқнашув биз учун осон ўтмаслиги аниқ.


Мхитарян? Баъзи футболчилар янги жамоа, муҳитга тезда киришиб кетишади. Аммо Генрих бу тоифадаги футболчи эмас. Мхитарян иккинчи тоифага мансуб. У янги муҳитга аста-секинлик билан мослашадиган ўйинчи. Унга вақт керак. Шунга ўхшаш ҳолат Ди Мария "Реал"га ўтганида ёки Виллиан "Челси"га келганига руй берганди. Ҳар иккаласи ҳам кейин ўйнаб кетишганди.

Мхитарян тайёр ҳолатга келишини кутяпман. Генрихга албатта имконият тақдим этилади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика