Жозе Моуринью Жакага вакцина олишни маслаҳат берди
04 сен 2021 20:44
Янгиликлар
Жозе Моуринью Жакага вакцина олишни маслаҳат берди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью "Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жака пости остида изоҳ қолдирди.

Швейцария терма жамоаси сардори ва "Арсенал" футболчиси Гранит Жака коронавирус юқтириб олди. Португалиялик мураббий Жаканинг постига қуйидагича фикр ёзди:
"Вакцина ол, Гранит ва ўзингни асра".
Жакада яқинда коронавирус аниқланганди. У олдинроқ вакцина олишни рад этган.
Футболчи ёзда "Рома"га ўтишга яқин келган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар