Жозе Моуринью «Барселона» футболчисини Туркияга олиб келмоқчи
09 июл 08:35
Янгиликлар
Жозе Моуринью «Барселона» футболчисини Туркияга олиб келмоқчи
«Барселона» вингери Ансу Фати фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
21 ёшли футболчини шахсан Жозе Моуринью ўз жамоасида кўришни истамоқда. Шу сабабли «Фенербахче» испаниялик футболчига яқин орада расмий таклиф жўнатишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, Фати ўтган мавсум «Брайтон»да ижарада ҳаракат қилганди. Унинг Каталония клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт нашри футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар