Жозе Моуриньо қишда 6 нафар футболчини сотмоқчи
19 дек 2017 20:59
Янгиликлар
Жозе Моуриньо қишда 6 нафар футболчини сотмоқчи
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо қишки трансфер ойнасида ўзи учун кераксиз бўлган ўйинчилар билан хайрлашмоқчи.
Буни "AS" нашри тасдиқлади. Манбанинг маълумотига кўра, кераксиз деб топилган ўйинчилар рўйхатига 6 нафар футболчи киритилган: ҳимоячилар Маттео Дармиан, Люк Шоу, Аксель Туанзебе ва Дэйли Блинд, ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян, шунингдек ҳужумчи Жеймс Уилсон.
Фикрлар