Жоау Мариу - "Бенфика" ўйинчиси
13 июл 2021 18:47
Янгиликлар
Жоау Мариу - "Бенфика" ўйинчиси
"Интер" собиқ ярим ҳимоячиси Жоау Мариу Португалия чемпионатига қайтди.
28 ёшли футболчи Лиссабоннинг "Бенфика" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хавбекнинг "бургутлар" билан тузган шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. "Бенфика" Мариуни текинга қўлга киритди, сабаби июнь сўнггида унинг клуб билан тузган шартномаси якунланганди.
Футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Спортинг" (Лиссабон)да ўтказди. Мариу чемпионат доирасида 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар