UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  11 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Жоан Оумари: "Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум чизиғи умуман "ишламаганди" Янгиликлар

Жоан Оумари: "Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум чизиғи умуман "ишламаганди"

Кечаги Ливан - Саудия Арабистони (0:2) ўртасидаги учрашувдан кейин микст-зонада ливанликлар футболчиси Жоан Оумарининг фикрлари билан қизиқдик.

"Саудия Арабистони Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Улар бугун жуда чиройли футбол намойиш этишди. Натижанинг ўзиёқ ким кучли эканини айтиб турибди. Биз ҳам уларга ўхшаб кучли бўлишимиз учун ҳали кўп ишлашимиз керак. Иккита ўйинда гол ура олмасдан мағлубиятга учрадик. Албатта, бу жуда алам қилади. Энди охирги турда КХДРни мағлуб этишга уриниб кўрамиз", - дея гап бошлади Ливан терма жамоаси футболчиси Жоан Оумари.

- Бу мағлубият дарс бўлди деб ҳисоблайсизми?
- Албатта, ҳар бир ўйин ўзига яраша сабоқ бўлади. Футболда айниқса мағлубиятлардан етарлича хулоса чиқариш лозим. Биз бу ерга тажриба ошириш мақсадида келганмиз. Чемпион бўла олмаслигимиз кундек равшан. Бу мусобақада Саудия Арабистонига ўхшаш биздан кучли жамоалар бор. Биз - Ливанмиз, аҳолимиз ҳам 3-4 миллион атрофида.

- Осиё Кубогида кучсиз жамоалар икки тоифага бўлинган: кимдир футбол ўйнашга ҳаракат қиляпти, кимдир фақат ҳимояда ётишга.
- Бир нарсани тўғри тушунинг, бизда Европада ўйнайдиган яхши футболчилар йўқ. Шу боис ҳимояда ётишга мажбурмиз. Аксар ўйинчилар ўзимизнинг чемпионатда ўйнайди. Легионерлар йўқ ҳисоби. Ливан чемпионати ёмонроқ демоқчи эмасман. Шунчаки бизда яхши чемпионатда ўйнайдиган легионерлар йўқ. Легионер мақомидаги футболчиларимиз ҳам ўша чемпионатлардаги олий дивизионда эмас, балки қуйи лигаларда ўйнашади. Савия ва даража ўртасидаги тафовут барибир ўз сўзини айтади. Шу боис кўрсатаётган услубимиз ҳам ҳимоявий.

- Гуруҳда учинчи ўрин билан йўлланмага эга чиқадиган жамоалар ичида бўлиш имкониятларингизни қандай баҳолайсиз?
- Бу мағлубият билан биз қўлни силтамоқчи эмасмиз. Кейинги баҳсда бор кучимизни сарфлаб, ўша тўртта йўлланмадан бирини қўлга киритиш учун курашамиз. Ливан мамлакати учун ҳам охиригача курашни давом эттирамиз. Келгуси беллашув олдидан оптимистик руҳдаман. Ливан терма жамоаси Осиё Кубогини тарк этди, дея ўйлаётганлар фикрига қўшилмайман. Бизни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта.



- Ливан терма жамоасида бошқа мамлакатда истиқомат қиладиган футболчилар кўп. Турли хил мамлакатлардан келиб бир байроқ остида бирлашиб ўйнаш қандай кечмоқда?
- Қизиқарли ва ажойиб бўлмоқда. Ким қаерда туғилишидан қатъи назар барибир юрагимиз Ливан томон уриб туради. Бизда Швеция, АҚШ ва менга ўхшаб Германияда туғилган футболчилар кўп. Ливан барқарор юрт эмас, шу боисдан ҳам Ливан термаси яхши барқарор жамоа бўлиши маълум вақт талаб этилади. Ўйлайманки, келажакда Ливанда ажойиб терма жамоа шаклланади.  

- Ливан терма жамоасида барча бир хил тилда мулоқот қиладими ёки турли хил?
- Биз инглиз тилида сўзлашамиз. Масалан мен араб тилини мукаммал билмайман. Чунки Германияда туғилганман. Лекин шунга қарамасдан араб тилини ҳам ўрганишни бошлаб юбордим. Сабаби, ҳозирда БАА лигасида "Ал Наср" шарафини ҳимоя қиляпман.

- Сизнингча, Осиё Кубогини қайси жамоа ютиши мумкин?
- Бу ерда кучли жамоалар кўп: Япония, Саудия Арабистони, Австралия. Лекин бу Осиё Кубогида исталган воқеа юз бериши мумкин.

- Яқинда ўртоқлик учрашувида рақибингиз бўлган Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикрингиз?
- Тўғри, биз бу жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. Ўзбекистон - яхши жамоа, лекин биз билан ўйинда сизларнинг ҳужум чизиғингиз умуман "ишламаганди". Бизни мудофаа чизиғимиз ўша баҳсда жуда енгил ва осон ўйнаган. Шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида яхши тажрибага эга. Мен бу жамоага қитъа чемпионатида омад тилайман.

- Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович ҳақида нима дея оласиз?
- Радулович катта тажрибага эга мураббий. У Ливанни Осиё Кубоги финал босқичига олиб чиқиб катта иш қилди.

- Интервью учун раҳмат.
- Сизларга ҳам раҳмат. Шу ўринда яна бир маротаба Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги ўйинларида омад тилаб қоламан. Адашмасам, ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида гуруҳ йўлланмаси учун "Пахтакор" билан тўқнаш келишимиз мумкин. Учрашгунча...


Шаҳбоз Беғамов

Дубай, 12 январь

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика