Жо Харт: "Учинчи дивизион клуби майдонида футбол ўйнаш ғалати"
14 ноя 2015 13:26
Янгиликлар
Жо Харт: "Учинчи дивизион клуби майдонида футбол ўйнаш ғалати"
Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Харт Испания (0:2) терма жамоаси билан бўлган ўртоқлик ўйинида қайд этилган ҳисобдан кўнгли тўлмади.
“Учинчи дивизион жамоаси майдонида футбол ўйнаш ғалати. Натижадан кўнглим тўлмади. Биз ёмон ўйин намойиш этмадик, шу боис мағлубият жуда аламли бўлди. Энди Франция терма жамоаси билан бўладиган ўйинни кутамиз”, - деди Харт.
Фикрлар