UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  4 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  28 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  6 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  10

"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди Янгиликлар

"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди

Қарийб ўн кун давомида “Бунёдкор” футбол академияси майдонлари миллионлар ўйини бўлмиш футбол ихлосмандлари билан гавжум бўлди.

22-30-октябр кунлари бу ерда футбол бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақалари ўтказилди.

Ҳаяжонли лаҳзалар, қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа бугун ўз поёнига етди. Ҳал қилувчи баҳсда “Халқ банки” ҳамда Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоалари тўқнаш келишди.

Aгар “Халқ банки” жамоаси бу каби мусобақаларда қатнашишнинг яхшигина ҳадисини олган бўлса, Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК ходимлари илк бора мана шундай мусобақаларда иштирок этишаётганди. Шунга қарамай дебютант финалгача бўлган йўлни шараф билан босиб ўтди. Бу йўлда улар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги, “Микрокредит банк” AТБ ва ниҳоят ярим финалда Давлат божхона қўмитасини аяб ўтирмади. Бироқ, финалдаги рақиб ҳар қачонгидан жиддий эди.

Гарчи ўйин деярли тенгкурашлар остида ўтган бўлсада, якунда “Халқ банки” жамоаси йирик – 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бунга сабаб, банкирлар яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишган бўлса, мусобақа дебютантлари – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоаси кўплаб қулай вазиятларни кўкка совурди.

Учрашув якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Мусобақа ғолибига бош соврин – кўчма кубокни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Сайфиддинович Эрматов тантанали сурʼатда топширди.

Номинациялар бўйича ғолиблар:

“Энг яхши дарвозабон” – Баҳодир Мансуров (Давлат божхона қўмитаси)

“Энг яхши ҳимоячи” – Маъмур Султонов (Ўзбекистон футбол ассоциацияси)

“Энг яхши тўпурар” – Суннатилло Тошпўлатов (14та гол, Давлат божхона қўмитаси)

“Энг яхши иштирокчи” – Нажмиддин Ҳикматуллаев (“Шарқ” нашриёти ДУК)

“Энг яхши волонтёр” – Юлдуз Носирова

3-ўрин – Давлат божхона қўмитаси

2-ўрин – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК

1-ўрин – “Халқ банки”


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика