Жиру Шотландия клуби билан шартнома имзолайди?!

Alisher
26 дек 2019, 15:04
"Челси" ҳужумчиси Оливье Жиру қишки трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

33 ёшли футболчи Шотландиянинг "Рейнжерс" клубига ўтишга яқин.

Ўйинчи "Челси"да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва шу сабабдан Глазго клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

Олдинроқ, Жиру фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкинлиги айтилган эди.

Жиру "Челси"га 2018 йилнинг январь ойида "Арсенал"дан 17 миллион евро эвазига ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: lequipe.fr