

"Кўклар" ҳужумчиси Оливье Жиру Европа Лигаси финали доирасидаги "Арсенал"га қарши баҳсда ўйнашга тайёр.
"Мен доим собиқ жамоаларимга қарши ўйнашни ёқтираман. Бу қийин ва баъзида оғриқли бўлиши мумкин, аммо ҳис-туйғуларни бир четга суриб қўйиш керак".
Эслатиб ўтамиз, франциялик форвард "канонирлар" сафини 2012 йилдан 2018 йилгача, яъни 6 йил ҳимоя қилган.
"У ерда ўтказган дамларим менга жуда ҳам ёқади. Бу менинг Англиядаги биринчи жамоам ва карьерамнинг катта қисмидир. У ҳар доим алоҳида бўлиб қолади, аммо ҳозир менинг қоним кўк рангга кирганини ҳис қиляпман. Бу ранг Франция терма жамоасининг ранги билан ҳам мос тушади", - дейди Жиру.



