UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  12 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  6 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  26 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

Жиноят ва жазо. “Миллионлар ўйини”дан ўмарилган миллионлар Янгиликлар

Жиноят ва жазо. “Миллионлар ўйини”дан ўмарилган миллионлар

Футболни ривожлантириш бўйича Жиззах вилояти масъул амалдори бу машҳур атамини бошқача тушунган кўринади

Мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, замонавий спорт масканлари қуришга, профессионал футболчилар, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлашга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга жуда катта эътибор қаратиляпти. 

Бу эътибор ва ғамхўрликнинг самараси ўлароқ, ёш спортчиларимиз халқаро мусобақалрда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб қайтишмоқда.

ГУРУЧ ИЧИДАГИ КУРМАКЛАР

Албатта, бу борадаги эзгу ишларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган фидойи мураббийлар, ўз соҳасининг етук мутахассилари кўп ва уларнинг ҳалол хизматлари ҳамиша эътирофга лойиқ. Бироқ жойларда футболни ривожлантириш учун масъул этиб тайинланган айрим амалдорлар хизмат ваколатларини ғаразли мақсадларда суиистеъмол қилаётгани ғоят  ачинарлидир.

Ўзбекисон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Жиззах филиали ижрочи директори Бахтиёр Ғафуров, Жиззах Футбол федерацияси биринчи вице-президенти Эргаш Ўринов, ва ушбу тузилма мутахассиси  Саҳобжон Хўжаев ана шундай “учарлар” тоифасидан бўлиб чиқди. Бу учовлон айёрликда, худбинликда, давлат манфаатларидан кўра ўз жиғилдонини устун қўйишда бир-биридан қолишмасди. Масъул вазифаларда ишлаган бу кимсалар ўзлари масъул бўлган ҳудудда футболни ривожлантириш ўрнига ўз чўнтакларини қаппайтириш учун астойдил жон куйдиришди. 

МАККОРОНА ФИНТЛАР

Тажрибали ҳуқуқ посбонларининг кузатишларига қараганда, мўмай даромад орттиришга келганда, ҳар қандай тўмтоқ фикрли  жиноятчиларнинг ҳам “фантазия”си ақл бовар қилмас даражада ишлаб кетаркан. Бизнинг қаҳрамонларимиз ҳам ҳар куни қандай қилиб бўлмасин, тезроқ ва кўпроқ пул орттириш, давлат маблағларини ўмариш борасида янги-янги режалар тузишар, кўз кўриб қулоқ эшитмаган усулларни ўйлаб топишарди. 

Жамғарманинг Жиззах филиали спортнинг ушбу турини ривожлантириш учун давлат органлари ва ҳомий ташкилотларидан ҳар ой катта миқдорда маблағ олиб турган. Бу пулларни ўзлаштириш учун Б.Ғафуров “маккорона усуллар мажмуаси”ни  ишлаб чиқди. 

2010-2011 йилларда филиал ҳисоб рақамига ҳомийлардан  714 млн. сўм миқдорида пул келиб тушган. Филиал раҳбари эса, бу маблағнинг 79 миллион сўмини ўзи ўриндошлик асосида бошқариб келган “Сўғдиёна” вилоят футбол клуби ўйинчиларига мукофот сифатида тўлаган, қолган 635 миллион сўмни маҳаллий жамоалар мураббийларини мукофотлаш ҳақида сохта шартномалар ва аванс ҳисоботлари тузиб, чўнтакка урган. Аслида на футболчилар, на мураббийлар бу “мукофот пули” ҳақида эшитишган. 

“ДАВРИНГ КЕЛДИ, СУР БЕГИМ!”

Ана шу тизим асосида Бахтиёр Ғафуров 2012 йилда ҳам  289 млн. сўм миқдорида ноқонуний даромад қилган. Ўша йили у Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбариятини йиллик молиявий режадаги 300 миллион ўрнига 347 миллион сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатишга кўндирган. Тафовутдаги 47 миллион сўмлик маблағни банк орқали нақдлаштириб, “туя” қилиб юборган.

Ҳаром пул топишнинг ҳадисини олган  Бахтиёр Ғафуров 2013-2014 йилларда ҳам мазкур ҳомий ташкилотни “соғиш”да давом этади. Шу муддат давомида у ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан режада белгиланган 650 миллион сўм ўрнига 991 миллион сўм пул  ундиради. Орадаги 341 миллион сўм қаерга кетганини айтмасак ҳам билиб турибсиз.

2013-2014 йилларда жамғарма филиали ҳисобига яна ҳомийларда 793 миллион сўмлик ҳомийлик маблағлари келиб тушади. Ушбу маблағнинг 786 миллион сўми сохта ҳужжатлар ва қалбаки имзолар ёрдамида “ўзлаштирилади”.

ҚОРОНҒИДА ТОПИШГАНЛАР

Жиззах Футбол федерацияси биринчи вице-президенти Эргаш Ўринов билан ҳам у “қоронғида топишди”. Ўринов 2014 йилда ҳомийлардан вилоят футбол федерациясига келиб тушган 766 миллион сўмнинг катта қисмини   “бегона” қилмаслик учун бу маблағни Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Жиззах филиали ҳисоб рақамига ўтказади. 

Филиал раҳбари эса, бу пулни сохта ҳужжатлар ёрдамида тақсимлаб чиқади. Қарабсизки, бу пулнинг 135 миллион сўми “шериклар”нинг  чўнтагига тушиб турибди. 

Хизмат ваколатидан фойдаланган Э.Ўринов федерациянинг корпоратив пластик  карточкасини ҳам “хусусийлаштириб” олганди. 2010-2014 йилларда ушбу карточкага туширилган 70 миллион сўмдан ортиқроқ маблағнинг 43 миллион сўми ўзи ва оиласининг  эҳтиёжлари -  спиртли ичимликлар, хўжалик моллари, дори-дармон, мобил  алоқа хизмати учун сарфлаб юборган.

ЎЗ ФОЙДАСИГА “АДАШГАНЛАР”

Э.Ўринов, вилоят федерацияси мутахассиси Саҳобжон Хўжаевни ёнига олгач, унинг ишлари янада “енгиллашади. 2010-2014 йилларда турли футбол мусобақаларида иштирок этган спортчиларнинг пластик карталарига мукофот пули сифатида тушиши керак бўлган  маблағни ўзи ва шеригининг ҳисобига “ўтказиб” юборади. Бу ишини хаспўшлаш учун эса, сохта шартномалар ва ведомостлар  тузиб, уларни Эргаш Ўриновнинг ўзи мусобақа иштирокчиларининг ясама имзолари билан тўлдиради. 

Шундан сўнг бу пуллар вилоятдаги савдо нуқталари орқали нақдлаштирилиб, жиноий гуруҳ аъзоларининг жиғилдонидан жой олади. Қилмишлари очилмай келаётганидлан руҳланган ҳамтовоқлар амалда мавжуд бўлмаган “Олтин тўп” футбол федерациясига  11,8 миллион сўм миқдорида  моддий ёрдам “кўрсатишади” ва буни сохта ҳужжатлар ёрдамида расмийлаштиришади. Ҳолбуки бу маблағ ҳам жиноий шериклар ўртасида тенг тақсимланган эди.  

УЗОҚҚА ЧЎЗИЛМАГАН ҚУВОНЧ

Ҳар қалай уларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Кун келиб, жиноятчиларни  ҳуқуқ-тартибот идорлари қўлга олишди. Суд мажлисида уларнинг учови ҳам рад этиб бўлмас далиллар қаршисида айбларини тан олишди. Одил суд содир этган жиноятлари учун Б.Ғафуровни етти йил, Э.Ўриновни беш йил муддатга озодликдан маҳрум этди. С.Хўжаевга нисбатан эса, амнистия акти қўлланилиб, озодликка чиқарилди. 

Футболни “миллионлар ўйини” деб аташадли. Чунки бу жозибали ўйиннинг  бутун дунёда миллионлаб мухлислари бор. Аммо, бу атама бизнинг қаҳрамонларимиз фаолиятида ноқонуний маблағларни ўзлаштириш учун ўйлаб топилган найрангларни ифодалаган бўлса не ажаб. Ҳолбуки, бу маблағ ҳисобидан вилоятда футбони ривожлантириш бораисда қанча эзгу ишларни амалга ошириш мумкин эди-я!

2010-2011 йилларда филиал ҳисоб рақамига ҳомийлардан  714 млн. сўм миқдорида пул келиб тушган. Филиал раҳбари эса, бу маблағнинг 79 миллион сўмини ўзи ўриндошлик асосида бошқариб келган “Сўғдиёна” вилоят футбол клуби ўйинчиларига мукофот сифатида тўлаган, қолган 635 миллион сўмни маҳаллий жамоалар мураббийларини мукофотлаш ҳақида сохта шартномалар ва аванс ҳисоботлари тузиб, чўнтакка урган.

Бахтиёр Ғафуров 2013-2014 йилларда ҳам мазкур ҳомий ташкилотни “соғиш”да давом этади. Шу муддат даволмида у ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан режада белгиланган 650 миллион сўм ўрнига 991 миллион сўм пул  ундиради. Орадаги 341 миллион сўм қаерга кетганини айтмасак ҳам билиб турибсиз.

Одил суд содир этган жиноятлари учун Б.Ғафуровни етти йил, Э.Ўриновни беш йил муддатга озодликдан маҳрум этди. С.Хўжаевга нисбатан эса, амнистия акти қўлланилиб, озодликка чиқарилди. 


"Даракчи" газетасининг 7 апрель сони учун Икром Ражабов.

Мақола газетанинг расмий рухсати билан сайтимизда чоп этилди.




Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика