Жеймс Милнер АПЛда Райан Гиггзнинг рекордини янгилади
23 янв 2024 14:08
Янгиликлар
Жеймс Милнер АПЛда Райан Гиггзнинг рекордини янгилади
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер Англия Премьер-Лигасидаги ўйинлар сони бўйича 2-ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ 21-тури доирасидаги "Вулверхэмптон" билан беллашув (0:0) Милнер учун мусобақадаги 633-ўйин бўлди. Бу борада у Райан Гиггзни (632) ортда қолдирди. Мутлоқ рекордчи эса Гарет Бэрри ҳисобланади ва унинг ҳисобида 653 беллашув бор.
38 ёшли хавбек АПЛда 2002 йил ноябрида дебют қилган. Ўшанда у "Лидс Юнайтед" сафида "Вест Хэм"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушган ва мусобақанинг (ўша вақтда майдонга тушган) энг ёш футболчисига айланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар