Жеррард барча даврларнинг энг буюк футболчиси ва АПЛнинг энг зўр ўйинчилари ким эканлигини айтди

Alisher
15 апр 2022, 11:25
"Астон Вилла" бош мураббийи Стивен Жеррард The Overlap шоуси эфирида "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невиллнинг саволларига жавоб берди.

- Торрес ёки Суарес?

- Суарес

- Сафар ўйинларидаги энг ёқимли стадион?

- "Уайт Харт Лейн" ("Тоттенхэм" собиқ стадиони)

- Болаликдаги кумир?

- Жон Барнс.

- Сиз ўйнашни хоҳлайдиган АПЛнинг энг яхши ўйинчилари?

- Салаҳ, Фернандеш, де Брюйне ва ван Дейк.

- Барча даврларнинг энг буюк футболчиси?

- Месси.

- АПЛ тарихидаги энг зўр футболчи?

- Анри, - дейди мураббий.


Эслатиб ўтамиз, Жеррард 2021 йилнинг 1 ноябридан бери "Астон Вилла"да бош мураббий сифатида ишламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Give Me Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›