UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  1 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  2 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  1 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  7 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  14 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  5 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  11 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  4 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13 19:30Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида  1

Жеррард "Астон Вилла"дан истеъфога чиқарилди. У "Ливерпуль"ни яратмоқчи эди, аммо ёрдамчининг кетиши ва юлдузларнинг жароҳати барчасини барбод қилди Янгиликлар

Жеррард "Астон Вилла"дан истеъфога чиқарилди. У "Ливерпуль"ни яратмоқчи эди, аммо ёрдамчининг кетиши ва юлдузларнинг жароҳати барчасини барбод қилди

"Астон Вилла" Стивен Жеррард билан хайрлашди.

"Ливерпуль" афсонаси Бирмингемда бир йил ҳам қолмади. "Фулхэм" (0:3)га қарши йирик мағлубиятдан сўнг Стиви Жи барчасини тушунган кўринади: "Бу қийин, аммо мен эркакман, буни қабул қиламан ва тушунаман. Нима бўлишини кўрамиз: мен жангчиман, ҳеч қачон таслим бўлмайман. Бу менинг ДНКмда йўқ. Аммо, ҳақиқат шуки, клубдаги вазият яхши эмас".

"Фулхэм" билан ўйин тарихий бўлди: илк бор АПЛда битта ўйинда бирмингемликларда четлатиш, пенальти ва автогол бўлди. Бир неча ҳафтадан бери истеъфога чиқишга яқин бўлиб турган Жеррард учун клубдан кетиш деярли аниқ бўлди.

"Биз Стивенга машаққатли меҳнат ва фидойилиги учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга келажакда энг яхши тилакларни билдирамиз", – дейилди "Астон Вилла"нинг истеъфо борасидаги баёнотида. Бу ҳақда ўйин тугаганидан 90 дақиқа ўтиб Жеррардга маълум қилишган. Стиви Жининг Англия футболидаги илк мураббийлик фаолияти муваффақиятсиз кечди.

Жеррард жамоа билан автобусда ортга қайтди ва хайрлашув нутқини ижро этди.



Нима ўхшамади?


• "Астон Вилла" 17-ўринга қадар тушди ва фақатгина тўплар нисбатига кўра хавфли зонадан юқорида.

• Жеррард қўл остида жамоа АПЛда 39та ўйиннинг атиги 30,8% ида ғалаба қозонди: 19та мағлубият, 12та ғалаба, 8та дуранг, тўплар нисбати 45-53.


• Майкл Билнинг ўрнини тўлдиришмади (Жеррарднинг тактик режа бўйича муҳим ёрдамчиси КПРга кетди – ҳозир Чемпионшипда 1-ўринда). Унинг муҳимлигини тушунишмаганидан ёки уринишмаганидан эмас (Нил Критчли келди) – шунчаки ўхшамади. Тактика бўйича ривожланиш тўхтаб қолди (олдин "Ливерпуль" томонга ҳаракатланиш бор эди – ҳозир бу кулгили эшитилади, аммо айнан шундай эди) ва алоҳида ўйинга тайёргарлик ёмонлашди.

Ажралиш: Жеррар Билни жуда юқори қадрлаган: "Ўйинда Майклдек яхши мураббий бўлиш ва кунлик машғулотларни ўтказишим учун 15-20 йил кетган бўларди. Шу сабаб Майкнинг Майк бўлиб қолишига тилайман, у эксперт".



Диего Карлос, Люка Динь ва Бубакар Камара – бу Стивининг Филиппе Коутиньо билан бирга энг асосий трансферларидан. У айнан таклиф қилган ўйинчилар лазаретга йўл олишди. Камара марказни назорат қилишда муҳим, Динь ҳаракатланишга ва қанот бўйлаб позицион ҳужумлар ташкил этишга имкон берди, Карлос билан эса юқори чизиқда ўйнаш осонроқ. Буларнинг барчаси стилистик эволюция учун муҳимдир.


Жеррардни ким алмаштиради?


Бош фаворит – Маурисио Почеттино. У "Вилла" раҳбариятининг бош номзоди. Аммо, клубдагилар аргентиналикни муаммоли жамоага олиб келишга кўндириш қийинлигини тушунишади.



"Вилла" босслари Почеттинони кўндира олишмаса, яна бир номзод бор – "Брентфорд"дан Томас Франк. Аммо, данияликни ҳам олиш келиш осон эмас: у "Брентфорд"да бир неча йилдан буён ишламоқда, ушбу мавсумни эса ёмон бошламади ва шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек Унаи Эмери, Майкл Бил, Томас Тухель ва Шон Дайч вариантлари ҳам кўрилмоқда.


Ушбу мавсум АПЛда яна кимлар истеъфога чиқарилди?


Жеррартга қадар Скотт Паркер ("Борнмут"), Томас Тухель ("Челси"), Бруну Лаже ("Вулверхэмптон") истеъфога чиқарилди. Шунингдек, Грэм Поттер "Брайтон" билан хайрлашиб, "Челси"ни қабул қилиб олди.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика