Жерар Пике: "Ҳакамлар "Реал"га доим ёрдам беради, бу ёшлар жамоаларидан бошланадиган ҳолат"
02 апр 2021 20:21
Янгиликлар
Жерар Пике: "Ҳакамлар "Реал"га доим ёрдам беради, бу ёшлар жамоаларидан бошланадиган ҳолат"
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике ёшлар ўзртасидаги мусоба доирасидаги "Реал"га қарши учрашувлардан бирини ёдга олди.
Каталон клуби 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди, бироқ якунда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган. "Мадрид" таркибида Альберто Лора хет-трик қайд этган. Альберто бугунги кунда Испаниянинг учинчи дивизион вакили "Марино де Луанко" сафида ҳаракат қилади.
Ғалаба голи айнан Пике тўпни йўқотганидан кейин урилганди.
"Бу қоида бузилиши, ўртоқ! Ҳакамлар "Реал"га доим ёрдам беришади, бу ҳол ёшлар жамоаларидан бошланади", – деди Пике, Movistar томонидан ишланган ҳужжатли фильмда ўша эпизодни кўриб.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар