Жепаров ва Тўхтахўжаев Сурия билан ўйинда эҳтиёт бўлишлари керак

Narzulla Saydullayev
22 мар 2017, 14:21
Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Сурия билан куч синашади.

Терма жамоамиз сафида дисквалификация қилинган футболчилар йўқ. Рақиб таркибида Аъло Ал Шибли майдонга тушмаслиги ҳақида хабар бердик.

Сервер Жепаров ва Ислом Тўхтахўжаевда биттадан сариқ карточка бор. Шу боис бу иккала ўйинчи агар эртага майдонга тушишса эҳтиёт бўлиб ўйнашлари керак бўлади. Сабаби кейинги огоҳлантириш уларни битта ўйинга дисквалификация қилинишларига сабаб бўлади.

Ўзбекистон кейинги баҳсни 28 март куни Тошкентда Қатарга қарши ўтказади.

Қатарда эса бундай футболчилар 7 нафарни ташкил этади.

Буалем Хухи, Аҳмад Ёсир, Али Асадалла, Иброҳим Мажид, Луиз Жуниор, Муҳаммад Муса, Саад Ал Шиб ва Себастьян Сория каби футболчилар 23 март куни Эрон билан баҳсда сариқ карточка олишса Ўзбекистон билан ўйинда майдонга туша олишмайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia