“Женоа”га қарши учрашувда дарвозада турган Жиру: “Ажойиб сейв амалга оширдим. Меньян либоси энди меники”
08 окт 2023 09:57
Янгиликлар
“Женоа”га қарши учрашувда дарвозада турган Жиру: “Ажойиб сейв амалга оширдим. Меньян либоси энди меники”
Оливье Жиру “Женоа”га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида дарвозада ўтказди ва ҳужумчи ушбу ҳолат ҳақида гапирди.
“Мен билан бунақаси биринчи марта содир бўлмоқда. Жамоадошларим билан фахрланаман. Ажойиб сейвни амалга оширдим. Биз шерлардек курашдик ва ғалаба қозонганимиздан хурсандман.
Калабрия ўзига ишонмади ва шу сабабли мен ўзимда куч топиб, дарвозага турдим. Мен ўзимга ишондим ва барчаси яхши якунланди. Биз майдондан бошимизни тик кўтарган ҳолда чиқиб кетдик ва турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилдик.
Меньянанинг либоси эса энди меники”,-деб фикрини якунлади Жиру.
Эслатиб ўтамиз, “Милан” — “Женоа” учрашувининг 90 дақиқасида Меньяна қизил карточка олди. Миланликларда ўйинчи ўзгартириш имкони қолмагани сабабли дарвозага Жиру турган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар