UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  48 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

"Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади Янгиликлар

"Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади

Генуя клуби бош мураббийи Давиде Баллардини Элдор Шомуродов сотилишини хоҳламайди.

Олдинроқ "Матч ТВ" шарҳловчиси Нобель Арустамян "Женоа" Элдор Шомуродовни ёзда сотмаслиги ҳақида хабар берган эди.

Клуб ҳозирда узбекистонлик форвардга шерик бўладиган иккинчи ҳужумчини изламоқда.

Шу йилнинг ўзида А Серия клублари Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига қизиқаётгани ҳақида бир нечта хабарлар тарқалди. Уларни қуйида келтириб ўтамиз:

— Июлда "Calciomercato" нашри "Рома" томонидан қизиқиш борлигини айтганди. Буни шахсан "Рома" устози Жозе Моуринью хоҳлаётгани, Рим клуби директорлар кенгаши Шомуродов номзодини рўйхатга қўшгани эълон қилинган эди.

— Шу кунга қадар ҳаюртимизга "Ювентус" қизиқаётгани бўйича хабарлар бот-бот янграмоқда. Бу маълумотни биринчи бўлиб "Tuttosport" нашри январда чиқарган.

— Шомуродов учун янги даъвогар – Миланнинг "Интер" клуби. "Матч ТВ" ахборотига кўра, Симоне Инзаги Ромелу Лукакуга шерик қидирмоқда.

Шомуродовнинг ўзи "Женоа" бош мураббийи Давиде Баллардини танловини ҳурмат қилади ва ҳозирча "Женоа"дан бошқа клубга ўтмайди. Элдор Шомуродов яқинда Генуяга оиласини олиб келди ва шаҳарга секин-аста кўникиб боряпти. 

26 ёшли футболчи А Серияга 2020 йилнинг октябрида "Ростов"дан келган эди. Унинг шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Шомуродовнинг трансфер нархи — 7 миллион евро.

Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика