

Сўнгги соатларда музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Ҳужумчи "Спортинг"даги машғулотларга қайтмайди, чунки у бор эътиборини клубни тарк этишга қаратган.
"Арсенал" келишувни амалга оширишда олдинга бормоқда. Ҳозирча битим тузилмаган, аммо муҳокамалар давом этмоқда.
Аввалроқ, 27 ёшли швециялик футболчи "канонирлар" билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.



