UZ

Сўнгги янгиликлар

“Женоа” бош мураббийи Элдор Шомуродовнинг дебюти ҳақида нималар деди? Янгиликлар

“Женоа” бош мураббийи Элдор Шомуродовнинг дебюти ҳақида нималар деди?

Роландо Маран “Верона”га қарши А Cерия 4-тур баҳсидан (0:0) сўнг ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида гапирди.

“Мен унга ўйнаш имкониятини бердим. Бироқ ҳали унда бизнинг футбол ҳақида тушунча йўқ. У бошқа чемпионатдан келди ва бу ерда ҳаммаси қандай ишлашини билмайди. Шундай экан унга вақт керак. У сабрли бўлиши лозим. У бугун хатоларга йўл қўймади. Шунинг учун ҳам бугун унинг ўйини учун миннатдорчилик бидлираман”, — дейди Маран.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов А Cериядаги дебют ўйинида майдонда 63 дақиқа ҳаракат қилди.

Рейтинг: +117   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика