UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  9 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  51 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  17 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45

Жеко "Рома" эмблемасидаги оёқ қалқончасини тақади, лекин "Интер" сафида ўйнайди. Ие, қанақасига?! Янгиликлар

Жеко "Рома" эмблемасидаги оёқ қалқончасини тақади, лекин "Интер" сафида ўйнайди. Ие, қанақасига?!

У 6 йил римликлар шарафини ҳимоя қилган.

"Интер" Италия Кубоги финалида "Ювентус"ни мағлуб этиб (4:2), мавсумдаги илк совринини қўлга киритди. Миланликлар форварди Эдин Жеко гол урмади, лекин у қолган ўйинчилардан кам ҳаракат қилмади. Финал ҳуштагидан сўнг, босниялик чим устига ётди, эътиборли мухлислар футболчининг гетриси тагида қизиқ бир нарсага гувоҳ бўлишди: "Рома" логотипи туширилган оёқ қалқончаси.

Майдонда олинган расмда қалқончада айнан қандай нарса акс этганини тушиниш қийинроқ. Шу сабабли, 2021 йил декабрда бўлиб ўтган "Интер" - "Рома" баҳсидан аввал, кийиниш хонасида олинган кадрни эътиборингизга тақдим этамиз. Эдиннинг формаси ёнида "Рома" эмблемаси ва Жеконинг расми туширилган оёқ қалқончасини кўриш мумкин.

Ўша учрашувда "Интер" ғалаба қозонган (3:0), Эдин эса собиқ жамоаси дарвозасига иккинчи голини урган. Табиийки, нишонламаган.

Жеко нимага "Рома"ни бунчалик яхши кўради?

Босниялик форвард Рим клубида олти йил фаолият юритган — замонавий футбол учун етарлича узоқ муддат. Бу вақт мобайнида Жекони доимий равишда бошқа клубларга ижарага беришган (масалан, 2019 йили деярли "Интер"га ўтган). Футболчининг ўзи эса охирги мавсум Паулу Фонсека билан жанжаллашиб қолади. Аммо оммага ҳар доим Римда бахтли эканлигини таъкидлайди.

2018 йили у шундай деган: "Мен бу ерда бахтиёрман. Қолишга қарор қилганимнинг асосий сабаби ҳам шу. Аёлим ва фарзандларим ҳам шу ерда эканидан хурсанд".

2020 йили у шундай "дил изҳори" қилган: "Ҳар бир бўлиб ўтган ўйиндан кейин бу футболка тобора танамга сингиб бормоқда. Бу жараён терим билан бирлашиб кетгунга қадар давом этади", — деган эди Жеко. 

Шу билан бирга, Жеко "Рома" тарихида катта из қолдирган: 260 учрашувда майдонга тушиб, 119та гол урди. Босниялик ҳозирда "Рома" тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида учинчи ўринни эгаллаган. 

Еврокубок баҳсларида "Рома" сафида ҳеч ким Жекодан кўпроқ гол урмаган — 2021 йил мартида Эдин Европа Лигаси доирасида "Брага"га қарши баҳсда афсонавий Франческо Тоттининг рекордини янгилади. Жеконинг шундай ютуқларидан кейин у "Рома" учун қанчалик муҳим эканлиги борасида икки хил фикр бўлиши мумкин эмас...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика