UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  0 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  11 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  16 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0

ЖЧга йўлланма берадиган U-20 Осиё чемпионатига чоршанба куни қуръа ташланади Янгиликлар

ЖЧга йўлланма берадиган U-20 Осиё чемпионатига чоршанба куни қуръа ташланади

Навбатдаги U-20 Осиё чемпионати келаси йилнинг 1-18 март кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа учун қуръа маросими 26 октябрь, чоршанба куни Тошкентда ўтказилади. Қуръа 12:00да бошланади. 

Ўзбекистон мезбон бўлгани боис 1-саватчадан жой олган. Қуйида саватчаларни келтириб ўтамиз. 

1-саватча: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Қатар. 

2-саватча: Япония, Тожикистон, Австралия, Индонезия. 

3-саватча: Иордания, Хитой, Ироқ, Вьетнам. 

4-саватча: Эрон, Уммон, Сурия, Қирғизистон. 


Қуръа ўтказиш тартибига кўра, жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бундан кўриниб турибдики, биз "A" гуруҳидан жой оламиз ва бизнинг гуруҳда Саудия Арабистони, Қатар ва Жанубий Корея бўлмайди. 

U-20 Осиё чемпионатида ярим финалга чиққан 4та жамоа 2023 йил Индонезияда ташкил этиладиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олади. Эслатиб ўтамиз, ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига Осиё учун мезбон Индонезиядан ташқари яна 4та йўлланма ажратган. 

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Осиё чемпионатида Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги терма жамоа Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика