UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  116 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди Янгиликлар

ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди

Келаси йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

"Ўз навбатида, Лига тақвим режа ишлаб чиқаётганда мазкур масалани инобатга олиши лозим. 

Шу йилнинг 31 июль санасига қадар биз ФИФА иш режасига футболчиларни расмий мусобақалар учун рўйхатдан ўтказиш даврини юклашимиз лозим эди. Шундан келиб чиқиб, 2026 йилги мавсум учун қишки трансфер ойнаси шу йилнинг 5 декабрь санасида очилиб, у келаси йилнинг 20 февралига қадар давом этиши белгиланди. Навбатдаги ёзги трансфер ойнаси эса 22 июндан бошлаб 24 июлга қадар давом этади. 

Маълумки, келаси йилнинг 1-9 июнь саналари ФИФА кунлари сифатида белгилаб қўйилган. Мундиаль эса 11 июнь куни старт олиб, 19 июлга қадар давом этади. Мусобақанинг гуруҳ босқичи 27 июнь куни якунига етади. Шундан келиб чиқилса, Ўзбекистонда июнь ойида давомида одатдаги тартибда расмий учрашувлар ўтказишда чекловлар бўлиши мумкин. Регламентга кўра, миллий терма жамоага уч ва ундан ортиқ футболчиси жалб этилган клуб расмий учрашувни кўчиришни сўраб Лигага мурожаат қилиши мумкин. Айни вақтда қайси клуб билан бундай ҳолат юз бериши Лигага маълум эмас. Қолаверса, терма жамоа устозлари июнь ойидаги ФИФА кунларида кенгайтирилган таркиб билан машғулот ўтказиши эҳтимоли мавжуд. Жаҳон чемпионати давом этаётган бир вақтда миллий чемпионат ўйинларини ўтказиш эса мантиққа тўғри келмайди.  

Шундан келиб чиқилса, бизда уч вариант мавжуд: 

• "Суперлига ва Про лига регламенти" 10.9-бандига ўзгартириш киритиш ҳамда июнь ойидаги ФИФА кунлари давомида ҳеч бўлмаганда Ўзбекистон Кубоги мусобақасини давом эттириш ҳамда ўртадаги катта танаффус муддатини бироз қисқартириш (Африка Миллатлар Кубогига 3 нафардан кўпроқ футболчисини юборган АПЛ клублари расмий учрашувларда давом этади);

• июн-июль ойларида катта танаффус эълон қилиб, мавсумни август ойидан бошлаб давом эттириш ва Кубок форматига ўзгартириш киритиш; 

• июль ойининг экваторидан бошлаб мавсумни давом эттириш, катта танаффус муддатини бироз қисқартириш ва барча мусобақаларни ўз форматида қолдириш. 

Мазкур масалалар Лига ва клублар иштирокидаги йиғилишда ўзаро ҳал қилинади. Шу хусусда Лига бир қатор мутахассислар, жумладан, Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов, Тимур Кападзе, Вадим Абрамов кабил мутахассислар фикри билан қизиқди. Ва албатта қолган клублар ҳам бу борада ўз таклифлари билан иштирок этади. 

Айни вақтда 2026 йилги мавсум учун ишчи тақвим режа ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра мусобақа февраль ойининг сўнгги кунларида старт олиши ва май ойи якунига қадар Суперлиганинг 15 та тур учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Мусобақанинг старт олишида "Насаф" ва "Андижон" клубларининг ўзи иштирок этаётган халқаро мусобақалар гуруҳ босқичидаги эҳтимолий муваффақият ёки муваффақиятсизлигига эътибор қаратилади. Шунингдек, ёзги трансфер ойнаси очилгунга қадар Суперлиганинг тенг ярми ортда қолишига эътибор қаратилади. 

Мазкур ҳолатда Кубок форматини ўзгартиришга эҳтиёж туғилади. Унга кўра, гуруҳ босқичи бекор қилинади, Суперлига ва Пролига клублари 1/16 финалдан эътиборан қўшилади. Бунда ҳар бир босқичда жамоалар фақатгина битта ўйинда майдонга тушади, мағлуб жамоа мусобақани тарк этади. Боиси, мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам халқаро тақвимнинг зичлиги айрим қийинчиликларни келтириб чиқаради. 

Жумладан, ФИФА кунлари шу вақтга қадар 9 кунни ташкил қилган бўлса, 2026 йилнинг сентябрь ва октябрь ойига режа қилиниши керак бўлган ФИФА кунлари қўшиб юборилган ва у умумий 16 кундан иборат бўлади. Шундан келиб чиқиб, Суперлига клублари бу вақт оралиғида қўшимча яна 18-20 кунлик танаффусга чиқишига тўғри келади. Шуларни инобатга олиб, Лига таклиф қилаётган тақвимда Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми 30 ноябрга қадар ниҳоясига етиши режалаштирилган. Ўзбекистон Кубогининг ярим финалига қадар етиб келган 4 та клубгина декабрь ойида ҳам расмий учрашувлар ўтказишига тўғри келади.

Сир эмаски, Лига Кубок финалларига сўнгги йилларда катта эътибор қаратиб келади. Бунинг учун финал иштирокчилари аввалдан аниқлаб олиниши ва режа шу асосда олиб борилиши муҳим. Бироқ 2026 йилги ишчи режада бу бироз мураккаб ҳисобланади (Кубок ярим финалига қадар етиб кела олмаган клубларнинг мавсумни эртароқ якунлаши масаласи ҳам бор). Шундан келиб чиқиб, ярим финал ва финалдан жой олган умумий 3 та беллашув марказлашган тарзда — финал босқичи мақомида ўтказилиши мумкин. Яъни, ярим финалга қадар етиб келган барча 4 та клуб финал босқичи учун бир шаҳарда тўпланади. Финалга оид тадбирларнинг барчасида мана шу клублар умумий иштирок этади, бундаги барча масалалар Лига томонидан олиб борилади. 

Мазкур мавзу жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилаётган бўлиб, август ойи якунида Лига барча клублар иштирокида йиғилиш ўтказади ва юқоридаги масалаларни улар билан келишади. Клублар ўз таклифини ишлаб чиқиши учун етарли вақт бўлиши, шунингдек, келаси йилга мўлжалланган тақвим Ассоциацияда ҳам таҳлил қилиниб, ташкилот бу борада ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этиши Лига учун муҳим ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, Ассоциация миллий терма жамоанинг келгуси йил учун режаларини тезроқ ишлаб чиқиши ва эҳтимолий шошилинч ўзгаришларга йўл қўйилмаслигида асқатади", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика