ЖЧ. Хорватия 2-маротаба учинчи ўрин учун баҳсда қатнашади
14 дек 2022 10:00
Янгиликлар
ЖЧ. Хорватия 2-маротаба учинчи ўрин учун баҳсда қатнашади
Қатардаги мундиал ярим финалида Хорватия ТЖ 0:3 ҳисобида Аргентинага енгилди.
Хорватлар 3-маротаба ЖЧда кучли тўрт иштирокчи қаторидан жой олишди. Бундан ташқари, улар 2-маротаба бронза медали учун баҳсда иштирок этишади. 1998 йил Хорватия 2:1 ҳисобида Нидерландияни енгиб, 3-ўринни қўлга киритган. Шу билан бирга мазкур терма жамоа 2018 йил Россиядаги мундиал финалида Францияга (4:2) имкониятни бой берганди.
Эслатиб ўтамиз, Хорватияга бўлажак баҳсда Франция ёки Марокаш рақиблик қилади. ЖЧ-2022 бронза медали учун учрашув 17 декабрь куни “Халифа Миллий” стадионида (20:00) бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Фикрлар