

Хорватлар 3-маротаба ЖЧда кучли тўрт иштирокчи қаторидан жой олишди. Бундан ташқари, улар 2-маротаба бронза медали учун баҳсда иштирок этишади. 1998 йил Хорватия 2:1 ҳисобида Нидерландияни енгиб, 3-ўринни қўлга киритган. Шу билан бирга мазкур терма жамоа 2018 йил Россиядаги мундиал финалида Францияга (4:2) имкониятни бой берганди.
Эслатиб ўтамиз, Хорватияга бўлажак баҳсда Франция ёки Марокаш рақиблик қилади. ЖЧ-2022 бронза медали учун учрашув 17 декабрь куни “Халифа Миллий” стадионида (20:00) бўлиб ўтади.



