UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  40 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3

ЖЧ саралашидаги рақиб – Жанубий Корея термаси Ироқ билан ўйнайди Янгиликлар

ЖЧ саралашидаги рақиб – Жанубий Корея термаси Ироқ билан ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Жанубий Корея терма жамоаси саралашнинг “B” гуруҳида иштирок этаётган Ироқ футболчиларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур учрашув 8 июнь куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Ўртоқлик ўйинидан 5 кун кейин, яъни, 13 июнь санасида Жанубий Корея терма жамоаси саралаш босқичи 8-турида сафарда Қатар билан тўқнаш келади. Ироқ термаси ўша куни ўз майдонида Японияни қабул қилади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Жанубий Корея терма жамоаси 13 очко тўплаган ҳолда Эрондан (17 очко) кейин иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи поғонани банд қилган. “B” гуруҳидаги Ироқ термаси 7 та ўйинда 4 очко жамғариб, 5-поғонани эгаллаб турибди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика