UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  0 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  4 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  5 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  15 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3

ЖЧ саралаш қуръасига Осиёча қараш: Вазифани ким қандай уддалади? Янгиликлар

ЖЧ саралаш қуръасига Осиёча қараш: Вазифани ким қандай уддалади?

Бугун Тошкент вақти билан 21:00да ЖЧ-2022 мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Маълумки, бу йилги жаҳон чемпионати 21 ноябрь - 18 декабрь оралиғида Қатарда бўлиб ўтади. Ҳозирги пайтга келиб Осиёнинг тўрт жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга киритиб бўлган: Эрон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Япония (албатта, мезбон Қатардан ташқари). 

Саралашнинг охирги босқичида ўз гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган Австралия ва БАА дастлаб ўзаро куч синашади. Ғолиб бўлган жамоа қитъалараро плей-офф ўйинларига йўл олади. Фақат шундан кейингина Осиёдан нечта жамоа иштирок этиши тўлиқ маълум бўлади. 


Шу ўринда саватчаларни яна бир карра эслаб ўтсак:

Биринчи саватча: Қатар (мезбон), Бразилия, Бельгия, Франция, Аргентина, Англия, Испания, Португалия.

Иккинчи саватча: Нидерландия, Дания, Мексика, Германия, АҚШ, Уругвай, Швейцария, Хорватия.

Учинчи саватча: Сенегал, Эрон, Япония, Марокаш, Сербия, Польша, Жанубий Корея, Тунис.

Тўртинчи саватча: Камерун, Канада, Эквадор, Саудия Арабистони, Гана, Перу/Австралия/БАА жамоаларидан бири, Коста-Рика ёки Янги Зеландия, Шотландия/Украина/Уэльс терма жамоаларидан бири.


Келинг, энди Осиё жамоаларининг қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиққанига бироз тўхталиб ўтамиз. 


ҚАТАР

ЖЧ-2022 мезбони Қатар автоматик равишда саралаш ўйинларидан озод қилинди. Феликс Санчес шогирдлари 2019 йил Осиё Кубогини қўлга киритгач, орадан кўп ўтмай Копа Америкада иштирок этди. Ўтган йил эса CONCACAF Gold Cup мусобақасида ўз кучини синаб, ярим финалга қадар етиб борди. Қатар терма жамоаси бунгача жаҳон чемпионатларида қатнашмаган, демак бу улар учун биринчи мундиал бўлади. 


ЭРОН

Эсингиздами, Эрон терма жамоаси ҳатто саралашнинг учинчи босқичига чиқа олмай қолиши мумкин эди. Уларнинг вазияти биздан ҳам оғир бўлиб, якунда Эрон матонат кўрсата олди ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Охирги босқичда айниқса Сардор Азмун, Меҳди Тареми ва Алиризо Жаҳонбахш каби футболчиларнинг ўйини терма жамоага жуда катта ёрдам берди. Бу жамоа охирги 10 ўйинда 25 очко тўплаб, 3-ўриндаги БАА термасини 13 очкога ортда қолдирди. 


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

Жанубий Корея терма жамоаси ҳам ЖЧ саралаш ўйинларини юқори нотада ўтказди. Деярли икки ой олдин бу жамоанинг мундиалга бориши ҳал бўлиб улгурганди, негаки кореяликлар мағлубият нималигини билмай келмоқда эди. Бироқ охирги турда БАА термасидан учралган мағлубият кутилмаган ҳол бўлди. Аммо бунгача Паулу Бенту шогирдлари масалани ҳал қилиб қўйишганди. Кореяликлар учун айниқса ЖЧ-2002 мусобақаси алоҳида аҳамият касб этади. Ўшанда Гуус Хиддинк шогирдлари ярим финалга қадар етиб борган. 


САУДИЯ АРАБИСТОНИ

Франциялик мураббий Эрве Ренарга гап бўлиши мумкин эмас. Олимпия ўйинлари шиорини биласиз-а: Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим. Ренар ҳам шундай йўл тутди: Африкадан Осиёга келди ва Марокашда амалга оширган ишини Саудия Арабистони билан уддалади. Саудияликлар бежизга 10та ўйиндан 7тасида зафар қучгани йўқ. Бунда ҳам мураббийнинг ҳиссаси катта. Бу жамоа ЖЧ-2018да умуман ўзини кўрсата олмаганди. Бу йил нима бўлишини эса вақт кўрсатади. 


ЯПОНИЯ

Япония терма жамоасининг жаҳон чемпионатидан қуруқ қолишигина сенсация бўлади. Улар аллақачон ўз мухлисларини ЖЧ қаерда бўлмасин, эргаштириб юришга ўрганиб қолган. Бир қарашда "самурайлар" саралашнинг охирги босқичини осон ўтказгандек. Лекин аслида бундай эмас. Бошидаги иккита мағлубият (Уммон ва Саудия Арабистонидан) эсингиздами? Япония бир қарашда аутсайдерга ўхшаб қолганди, аммо кейинги уч ўйинда ғалаба қозониб, тезда вазиятни ўнглаб олди. Натижа эса маълум: Қатар йўлланмаси чўнтакда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика