UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Расман: Акмал Шораҳмедов – "Андижон"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  6 14:29Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  15 14:09Фати қоладими? "Барселона" "Монако"нинг таклифини рад этди  1 13:42Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузилди  0 13:18"Ливерпуль" Дарвин Нуньесга нарх белгилади  1 12:51Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда   2 12:35Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм)  17 12:10ЖЧга бир неча кун қолди! Мусобақа ҳақида энг муҳими: иштирокчилар, тақвим ва пуллар  7 11:35​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум  16 10:57“Ал Насср“ Пиолининг ўрнига бошқа бир италиялик мураббий билан шартнома имзоламоқчи  0 10:30“Манчестер Юнайтед“ “Ювентус“ футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:03“Галатасарой“ Санедан сўнг яна бир ТОП футболчи билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38“Зенит“ Бразилия терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолашга яқин  0 09:10Ҳакамларимиз янги бренд либосларида майдонга тушади  5 08:43“Наполи“га “Ливерпуль“ ҳужумчиси керак  1

ЖЧ саралаш. Осиёда катта карвон йўлга чиқяпти Янгиликлар

ЖЧ саралаш. Осиёда катта карвон йўлга чиқяпти

Эртага, 2 сентябрь куни Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг 3-босқичига старт берилади.

Афсуски, бу босқичда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этмайди. Шу боис биз қатнашмайдиган мусобақага қизиқиш катта бўлмаслиги табиий. Бироқ Осиё футболи билан ҳамнафас бўлишимиз учун ҳам ЖЧ саралашни кузатиб боришга тўғри келади. 

Гуруҳлар ва формат

Шу ўринда учинчи босқич қандай бўлиши ҳақида яна эслатма тарзида маълумот бериб ўтскк. Иккинчи босқичдан чиққан энг кучли 12та жамоа олтитадан икки гуруҳга бўлинган. Барча жамоалар уй-меҳмон тарзида бир-бирларига қарши иккитадан ўйин ўтказишади.

Гуруҳ босқичи якунларига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккитадан - жами 4та жамоа тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Учинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса ўзаро плей-офф баҳсида иштирок этишади ва ютган жамоа минтақалараро плей-офф босқичига йўл олади.   


"A" гуруҳи - Эрон, Жанубий Корея, БАА, Ироқ, Сурия, Ливан.

1-тур. 2 сентябрь

16:00. Жанубий Корея - Ироқ

21:00. Эрон - Сурия

21:45. БАА - Ливан

  

"B" гуруҳи - Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Хитой, Уммон, Вьетнам.

1-тур. 2 сентябрь

15:15. Япония - Уммон

23:00. Австралия - Хитой

23:00. Саудия Арабистони - Вьетнам



Ўйинлар қаерда бўлади?

Демак, юқорида гуруҳлар ва жамоалар билан танишиб олдик. Айтиб ўтганимиздек, ЖЧ саралаш учинчи босқичига эртага старт берилади. Шу ўринда бир савол туғилиши мумкин, ўйинлар қаерда бўлади?

Аввалдан белгилаб қўйилганидек, ОФК имкон қадар терма жамоалар ўртасидаги ҳал қилувчи беллашувларни уй-меҳмон тарзида ўтказишга ҳаракат қиляпти. Орада марказлашган бўлармиш деган гап ҳам чиққанди, бироқ бу шунчаки миш-миш экан. Лекин ҳозирги ҳолатда ҳам тўлиқ барча мезбонлар уйда ўйнайди деб бўлмайди. 

Масалан, Австралия Хитой билан Қатарда баҳс олиб боради. Шунингдек, Ироқ ҳам 2-турни Доҳада ўтказади. Дастлабки турда фақат Австралия мезбон бўлиб ҳам нейтрал стадионда ўйнайди. Жанубий Корея Ироқни Сеулда қабул қилса, Эрон "Озоди" стадионида Сурияга қарши баҳс олиб боради. БАА эса уй учрашувини Дубайда ўтказади. 

Япония - Уммон учрашуви Япония шимолида жойлашган Суита шаҳрида бўлиб ўтади. Саудия Арабистони эса Ар Риёдда Вьетнамни қабул қилади. 

P.S. Учрашувларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика