UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Гейнрихнинг сўнгги голи ва Абрамовни истеъфога чиқарган Ҳалатбори — Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичларини қандай бошлаган? Янгиликлар

Гейнрихнинг сўнгги голи ва Абрамовни истеъфога чиқарган Ҳалатбори — Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичларини қандай бошлаган?

5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши ўйин билан ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичини бошлайди. Терма жамоамиз бунга қадар ЖЧ саралаш сўнгги босқичларини қандай бошлаган?

Терма жамоамиз бундан олдинги 7та мундиал саралашининг 6тасида сўнгги босқичга қадар етиб борган, фақатгина Қатар-2022 Жаҳон чемпионати саралашида иккинчи босқичдаёқ ўз иштирокимизни якунлаганмиз.


Франция-1998

1998 йилги Жаҳон чемпионати саралаши охирги босқичини Ўзбекистон сафарда Японияга қарши баҳс билан бошлаган. Ўшанда Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги терма жамоамиз 3:6 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Якунда термамиз 8та ўйиндан 6 очко тўплаб, беш жамоа орасида тўртинчи ўринни банд этганди. Биз ортда қолдирган ягона терма жамоа - Қозоғистон бўлган.

ЖЧ-1998 саралаши финал босқичи, "Б" гуруҳи.

07.09.1997.

Стадион: "Йойоки Нэшнл", 54328 мухлис. 

Ҳакам: Зайд Абдулраҳмон (Саудия Арабистони)


Япония - Ўзбекистон - 6:3

Голлар:

1:0 - Акита Ютака, 1

2:0 - Миура Казуйоши, 4

3:0 - Миура Казуйоши, 23

4:0 - Наката Хидетоши, 41

5:0 - Жо Шоджи, 45

5:1 - Шацких Олег, 56

6:1 - Миура Казуйоши, 64

6:2 - Федоров Андрей(пенальти), 70

6:3 - Шацких Олег, 78


Ўзбекистон: Павел Бугало, Андрей Федоров, Февзи Давлетов, Эдуард Мамотов, Андрей Захаров(Рустам Шаймарданов, 46), Нўмон Ҳасанов (Жафар Ирисметов, 46), Абдуқаҳҳор Марифалиев, Сергей Лебедев, Алексей Винников(Равшан Бозоров, 64), Олег Шацких, Игорь Шквирин.




Жанубий Корея ва Япония-2002

2002 йилги ЖЧ саралаши сўнгги босқичи 1-турини БААга қарши сафарда ўтказган Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистон 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраганди. 8та турда Ўзбекистон 10 очко билан беш жамоа ичида учинчи бўлганди.

ЖЧ-2002 саралаши финал босқичи, "Б" гуруҳи.

17.08.2001

Стадион: "Ал-Ваҳда", 15000 мухлис.

Ҳакам: Ким Юнг Жу (Жанубий Корея)


БАА - Ўзбекистон - 4:1

Голлар:

1:0 - Али Йосир Салим, 21

2:0 - Фарҳон Ғариб(пенальти), 32

2:1 - Николай Ширшов, 37

3:1 - Али Фаҳод Ғариб, 44

4:1 - Саид Зуҳейр Баҳит, 85


Ўзбекистон: Алексей Поляков, Даврон Файзиев, Сергей Лушчан, Олег Собиров (Баҳодир Аннаматов, 70), Асрор Алиқулов (Анвар Солиев, 66), Февзи Давлетов, Леонид Кошелев (Марат Ахмеров, 27), Николай Ширшов, Миржалол Қосимов, Максим Шацких, Жафар Ирисметов.




Германия-2006

ЖЧ-2006 саралаши охирги босқичи Саудия Арабистонига қарши ўйин билан бошланганди. Германиялик Хайнц Юрген Гёде бошчилигидаги терма жамоамиз ўз уйида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Якунда 5 очко билан тўрт жамоа орасида учинчи ўринни банд этган Ўзбекистон плей-офф босқичига йўл олганди. Плей-офф босқичида эса Баҳрайн бизга рақиблик қилган.

ЖЧ-2006 саралаши финал босқичи, "А" гуруҳи.

09.02.2005

Стадион: "Пахтакор", 55000 мухлис.

Ҳакам: Камикава Тору (Япония)


Ўзбекистон - Саудия Арабистони - 1:1

Голлар:

0:1 - Ал-Жабир Сами, 76

1:1 - Анвар Солиев, 90+3


Ўзбекистон: Алексей Поляков, Баҳтиёр Ашурматов, Андрей Федоров (Марат Бикмаев, 82), Асрор Алиқулов, Олег Пашини, Андрей Акопянц, Сервер Жепаров, Владимир Маминов, Алексей Николаев, Максим Шацких, Владимир Шишелов (Анвар Солиев, 89).




ЖАР-2010

2010 йилги мундиал саралашининг 3-босқичининг илк учрашувини Доҳада Қатарга қарши ўйин билан бошлаган. Лекин вакилларимиз стартни муваффақиятсиз бошлаган ва Қатардан 0:3 ҳисобида мағлубиятни қабул қилиб олган. 

ЖЧ-2010 саралаши 3-босқич, "А" гуруҳи. 1-тур

Қатар - Ўзбекистон 3:0

06.09.2008. 1-тур. Доҳа. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони. 12000 томошабин

Ҳакам: Моҳд Субхиддин Солиҳ (Малайзия)

Голлар: Мажди Сиддиқ 37, Ҳасан Мажид Мухаммад 73, Талал Али Ал Блуши 88

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Илҳом Суюнов, Бахтиёр Ашурматов, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов, Азиз Хайдаров (Александр Гейнрих, 46), Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе (Вагиз Галиулин, 66), Сервер Жепаров, Максим Шацких (Улуғбек Бакаев, 79)


Бразилия-2014

2014 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг охирги босқичини ўз уйида Эронга қарши ўйин билан бошлаганди. Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоамиз 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Бутун учрашув давомида устунлик қилган терма жамоамизни учрашувга қўшиб берилган қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юборади ва аламли тарзда мағлубиятга учрайди. Якунда иккинчи бўлган Жанубий Корея билан бир хил 14 очко тўплаган Ўзбекистон тўплар нисбатига кўра учинчи ўринни олган ва плей-офф босқичига йўл олганди.

ЖЧ-2014 саралаши 3-босқич, "А" гуруҳи.

03.06.2012

Стадион: "ЖАР", 9000 мухлис.

Ҳакам: Нишимура Юичи (Япония)

Ўзбекистон - Эрон 0:1

Голлар:

0:1 - Муҳаммад Ҳалатбори, 90+4


Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ислом Иномов, Анзур Исмоилов, Жасур Ҳасанов (Улуғбек Бакаев, 87), Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе, Жасур Ҳасанов (Лутфулла Тўраев, 68), Станислав Андреев, Виктор Карпенко (Марат Бикмаев, 52), Александр Гейнрих.




Россия-2018

2018 йилги мундиал саралашининг охирги босқичини Сурияга қарши Тошкентдаги баҳс билан бошлаган. "Бунёдкор" стадионида ўтказилган учрашувда терма жамоамиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Учрашувдаги ягона голга Александр Гейнрих муаллифлик қилган. 10та турда 13 очко тўплаган Самвел Бабаян шогирдлари гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллаган эди. Гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган Сурия терма жамоаси якунда плей-офф босқичида иштирок этганди.

ЖЧ-2018 саралаши 3-босқич, "А" гуруҳи.

01.09.2016.

Стадион: "Бунёдкор", 29411 мухлис.

Ҳакам: Рюижи Сато (Япония)


Ўзбекистон - Сурия 1:0

Голлар:

1:0 - Александр Гейнрих, 73


Ўзбекистон: Александр Лобанов, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Ислом Тўхтажўжаев, Азиз Ҳайдаров (Жавоҳир Соҳибов, 67), Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Сардор Рашидов (Александр Гейнрих, 56), Игорь Сергеев, Элдор Шомуродов.



Қатар-2022

Афсуски, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионати саралашида ўз иштирокини иккинчи босқичдаёқ якунлаган. Иккинчи босқичда "Д" гуруҳидан жой олган терма жамоамиз гуруҳда 15 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган.


2026 йилги мундиал саралашининг охирги босқичини КХДРга қарши Тошкентдаги баҳс билан бошлаймиз. Бу сафар Сречко Катанец бошчилигидаги жамоа қандай натижа қайд этишини эртага билиб оламиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика